Ўзбекистон БМТнинг ЛГБТ ҳуқуқлари бўйича 11 та тавсиясини қабул қилгани йўқ. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидовнинг билдиришича, Ўзбекистон БМТнинг инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича Универсал даврий ҳисоботида акс этган 212 тавсиядан 201 тасини қабул қилган.
Мазкур тавсиялар шу йил 9 май куни Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 33-сессиясида БМТ Универсал даврий ҳисоботи доирасида берилганди.
Саидовга кўра, рад этилган тавсиялар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 120-моддасига (Бесоқолбозлик) зиддир. Жиноят кодексининг бу моддаси бузилгани учун “бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш” жазоси кўзда тутилган.