Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов “Мультипликацион фильмлар студияси” давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
“Мультипликацион фильмлар студияси” Ўзбекистон президентининг ўтган йил 7 августидаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йил 28 декабридаги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан ташкил этилганди.
Ўзбекистон ва чет ўлкаларда истеъдодли актёр, қизиқчи ва рассом ўлароқ танилган, 55 ёшни қоралаган Обид Асомов учун аввалги президент Ислом Каримов даврида қарийб 10 йил катта саҳнага йўл ёпиб қўйилганди. Шавкат Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин кўплаб санъаткорлар каби Обид Асомовга қўйилган тақиқ ҳам олиб ташланган.