Якшанба куни Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудида кучли бўрон кузатилди.
Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, бўрон Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида кузатилган.
Ўзгидромет ташкилотига кўра, мамлакатнинг шимоли-ғарбидан секундига 20 метр тезликда эсган кучли шамол қум-туз тўзонини олиб борган.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати оғир об-ҳаво боис, Тошкентдан Урганчга учган самолётлар Нукус ва Бухородаги заҳира аэродромларига қисқа муддатга қўндирилгани, сўнгра яна парвозни давом эттирганини билдирди.