Бўкада хотин ўғли кўмагида эрини бўғиб ўлдирди

Иллюстратив сурат.

Тошкент вилоятининг Бўка туманида кекса ёшдаги эркак хотини ва ўғли томонидан бўғиб ўлдирилди.

Ички ишлар вазирлигининг 30 май куни хабар беришича, бу жиноят 29 май куни содир этилган.

“26 ёшли С.О. ва унинг онаси 58 ёшли Ҳ.О.лар уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган Ҳ.О.нинг турмуш ўртоғи ва С.О.ни отаси бўлган Ё.О.ни арқон билан бўғиб ўлдиришганлар. Она ва бола ушланган”, дейилади расмий маълумотда.