Ўзбекистон “Росатом”га мамлакатда қурилиши режалаштирилаётган атом электр станциясини Навоий вилоятида барпо этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 30 май кунип президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганидан сўнг “Росатом” ширкати бош директори Алексей Лихачёв маълум қилди.
“Ўзбекистон президенти ва бош вазири бизга Навоий вилоятидаги майдонча ҳақида маълум қилишди. Яқин кунлар ичида у ерга йўл олиб, маълумот йиғишни бошлаймиз. Лойиҳага ёндашувлар муҳокама қилинди”, - деб билдирди Лихачёв.
Унга кўра, Ўзбекистонга АЭС лойиҳасини амалга ошириш учун ўн мингга яқин малакали ходимлар керак бўлади. Лихачев Шавкат Мирзиёев керакли мутахасисларни имкони борича Россияда тайёрлаш вазифасини қўйганини ҳам таъкидлади.
«Росатом» делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташриф доирасида атом электр станцияси қуриш бўйича келишувни тайёрлашни давом эттириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ Озодлик радиоси “Росатом” Ўзбекистонни АЭС қурилиши бўйича истиқболли ҳамкор сифатида танлаб олганини хабар қилган эди.
“Росатом” Ўзбекистон ҳукуматига ҳар бири 1,2 ГВт қувватга эга бўлган икки блокли атом электр станцияси (АЭС) қуриб бериш лойиҳасини таклиф этмоқда,