Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилга пахта мавсумида мажбурий меҳнат мутлақо қўлланилмаслиги шарт эканини айтди.
“Кун” уз сайтининг 31 май куни хабар беришича, президент бу ҳақда 29 майда ўтган видеоселектор йиғилишида гапирган.
“Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман. Кимга керак пахта? Корхонага керак. Қайси корхона? Қайта ишлайдиган. Ўзини одамлари, ўзи бориб, пул тўласин, ўзи йиғсин. Абдулла Неъматович, сизга бир ой муддат. Ўтган йили қанча қийналдик. Бутун дунё ҳозир болалар меҳнати деб, ўзимизни ўзимиз аҳмоқ қилиб юрганмиз. Қаерга бормасак, болалар меҳнати. Ундан 2-3 миллиард фойдами, ёки ундан кўра обрўни, сиёсатимизни жойига қўйиш керакми. Шунинг учун бир ой муҳлат, ўтган йилги тажрибани қўллаш лозим. Ҳеч қандай, биронта болалар меҳнати, мажбурий меҳнат керак эмас. Мана қанча тўқимачилик комбинатларимиз бор, ўзлари бориб, ўзини пахтасини ўзи териб олаверсин”, - деб иқтибос келтиради президент сўзларидан нашр.
Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 10 майида “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорни қабул қилган эди.
Аммо бундай чораларга қарамай Ўзбекистонда ватандошлар, хусусан, бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани борасида Озодликка тез-тез шикоят хатлари келиб туради.