Captiva ишлаб чиқариш йил охиригача тўхтатилади

Қирзизистон экс-президенти Ўзбекистонга ташрифи давомида Chevrolet Captiva билан "танишган" эди.

Асака автомобиль заводи 2018 йил охиригача Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимовга таяниб, kun.uz хабар қилди.

«Ҳозирда Captiva ўрнини босадиганлар тайёрланмоқда. Машина ўз ҳаёт циклининг охирига яқинлашмоқда. Йил охиригача уни чиқаришни тўхтатамиз», - деган Салимов.

Ўзбекистонда Captiva 2007 йил октябрь ойидан бери ишлаб чиқарилмоқда.

Олдинроқ GM Uzbekistan Matiz ишлаб чиқаришни тўхтатаётгани хабар қилинган эди. Ушбу синфдаги автомобилларга бўлган эҳтиёж Spark автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш орқали қопланиши айтилган.