"Ўзбеконцерт" раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров хонанда Абдулла Қурбоновнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган "Миллион" жамоасини ҳақорат қилувчи интервьюси учун унга огоҳлантириш берилганини айтди.
Ўтган ой ижтимоий тармоқда тарқалган видеода Қурбонов томошаларида уни тақлид қиладиган "Миллион" жамоасини "Миллион башаралар" деб атаган эди.
Одилжон Абдуқаҳҳоров санъаткорларни бундай таҳқиромуз шархлардан тийилишга чақирди.
Хонанда Абдулла Қурбонов икки йил аввал Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатгани боис қамалиб ҳам чиққанди.