Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) паспорт столлари якшанба куни ҳам ишлай бошлаганини эълон қилди.
ИИББ сайтида билдирилишича, 11та тумандаги бўлимлар якшанба куни эрталаб соат 8дан фуқароларни қабул қилишни бошлаган.
1 июлдан Ўзбекистонда нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати битади. Шу боис, нафақат Тошкент, балки республиканинг бошқа вилоятларида ҳам эски паспортини янгисига алмаштиришни истаган фуқароларнинг узун навбатлари кузатилмоқда.
Бир ҳафта муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ иш вақтини эрталабки соат 9дан 8дан бошланадиган қилиб қўйган эди.
1 июлга қадар паспортини алмаштиришга улгурмаганларга нисбатан маъмурий жазо қўлланиши - жарима солиниши кўзда тутилган.