Журналист Бобомурод Абдуллаев судида давлат қораловчиси бўлган прокурор ишдан олингани айтилмоқда

Журналист Бобомурод Абдуллаев.

Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳром Қобилов ишдан олингани тўғрисида 2 июнь куни UzNews.uz ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.

Баҳром Қобилов "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумон қилиниб судланган журналист Бобомурод Абдуллаев ишида давлат айбловчиси бўлган эди. Суд 7 май куни Бобомурод Абдуллаевни суд залидан озод қилган.

Хабарда Баҳром Қобилов нега ишдан олингани тафсилотлари очиқ айтилмаган. Ўзбекистон Бош прокуратураси бу хабарни ҳозирча расман тасдиқламади, айни пайтда инкор ҳам этмади.