Хитой Вашингтон президент Дональд Трамп Бейжинга нисбатан жориий этган янги бож тўловлари ва чекловларни амалга оширадиган бўлса Қўшма Штатлар билан имзоланган барча савдо-иқтисодий шартномалардан чиқишини билдирди.
Reuters агентлигининг хабар қилишича, Бейжинда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс ва Хитой давлат кенгаши раисининг ўринбосари Лю Хэ ўртасида якшанба куни ўтган музокаралар муваффақиятсиз якунлангач мана шундай баёнот берилди.
Дональд Трамп АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо алоқалари Вашингтон учун манфаатсиз бўлиб қолаётганини бир неча марта айтиб чиққан ва Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларга бож тўловларини кўпайтирган эди.
Бейжин билан юзага келган зиддият ортидан Трамп Европа Иттифоқи, Канада ва Мексикадан АҚШга олиб кирилаётган пўлатга бож тўловларини 25 фоизга, алюмин учун 10 фоизга кўтарган эди.
Бож тўловларининг жорий этилиши Европа Иттифоқида пўлат ва алюминий ишлаб чиқарувчилариннг кескин норозилигига сабаб бўлди. Бунинг ортидан Европа Иттифоқи АҚШга нисбатан жавоб чоралари кўрилишини билдирган.