Click ширкати “Вақф” меҳр-мурувват жамғармаси билан ҳамкорликда ҳайрия, вақф, закот, фитр, ушр, фидя тўловларини Интернет ва уяли алоқа тизими орқали амалга ошириш тизимини ишга туширди.
Podrobno.uz нашрининг ёзишича, бу эҳсонлар “Вақф” жамғармаси ҳисобига келиб тушади. Click мобил банкинг тизими бўлиб, у жисмоний шахсларга товар ва хизматлар учун мобил телефон ва Интернет орқали тўловларни амалга ошириш имкониятларини яратади.
Мобил телефони орқали тўловлар USSD/SMS, Интернет орқали Web\Web-mobile тизими орқали амалга оширилади.
Ҳайрия, вақф, закот, фитр, ушр, фидя тўловларини мобил телефони орқали амалга ошириш учун *880*1100# рақамлари терилиб, керакли тўлов танланади ва амалга оширилади.
Президент фармони билан ташкил этилган “Вақф” жамғармаси май ойида Адлия вазирлигида рўйхатга олинган эди. Мазкур жамғарма масжидларни, зиёратгоҳларни ва бошқа объектларни таъмирлаш, диний соҳа ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби фаолият билан шуғулланади.