Президент Мирзиёев 5 июнь куни ўтган видеоселектор йиғилишида солиқ тизимидаги коррупция масаласини тилга олди.
Мирзиёевнинг айтишича, Тошкент бозорларидан солиқлар бюджетга эмас, амалдорларнинг чўнтагига тушган. “Чилонзор” буюм савдо комплексида 791 нафар шахс солиқ тўламасдан савдо қилиб келаётгани аниқланган.
“Тошкент шаҳридаги автомобилларни сақлаш жойларидаги тушумлар назорати йўқлиги туфайли маҳаллий бюджетга 18 миллиард сўмдан ортиқ солиқ туширилмаган. Шунча пул чўнтакка кетяпти”, деб айтган президент.
Президент йиғилиш чоғида солиқ тизимининг аввалги раҳбариятининг порахўрлиги
"Тошкент шаҳридаги бозорнинг катталари ҳам булбулдек сайраяпти. Кимга қанча бергани, нималар қилганини. Пулни жойига қўяди. Булар замона зайли билан халқнинг бошига чиқиб олганди, қариндош-уруғи билан чиқиб олганди. Энди бундай бўлмайди. Валломат бўсаям кетади".
Шавкат Мирзиёев февралда ўтказилган видеоселектор йиғилишида прокуратура тизимидаги порахўрликлар тўғрисида гапирар экан,туман прокурори лавозими 40 минг доллардан сотилганини таъкидлаган эди.