Қуръон мусобақаси ғолиблари Умра зиёратига жўнаб кетди

Қуръон мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари, 6 июнь куни Тошкент халқаро аэропортидан Умра зиёратига жўнаб кетди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий порталининг ёзишича, Қуръон мусобақаси ғолиблари Умра зиёратига ота-оналари ва ҳамроҳлари билан биргаликда бориш имкониятини қўлга киритган.

“Маросим Muslim.uz портали ходимлари томонидан онлайн намойиш этилди ва кўплаб юртдошларимизнинг қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди”, дейилади хабарда.

Ташкилий қўмитанинг билдиришича, январда бошланиб апреда якунланган мусобақада 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган тўрт минг нафарга яқин одам иштирок этган.

Эркак қорилар ўртасида ўтган мусобақанинг Олий ўрнига қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддонов муяссар бўлган.. Унга “Жентра” русумли автомобиль ютуқ тариқасида тақдим этилди.

Ҳакамлар қарорига мувофиқ, андижонлик Убайдуллоҳ қори биринчи ўринга сазовар бўлди. Ғолибга мукофот тариқасида уч кишига ҳаж сафари учун сертификат топширилди.