“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури 10 июндан бошлаб Андижон вилоятида намунавий тарзда амалга оширила бошланади.
“Ҳудудий дастурда кўзда тутилган вазифаларни молиявий таъминлаш мақсадларига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади”, дейилади ЎзА хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни 7 июнь куни имзолаган эди.
Шавкат Мирзиëев "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури амалга оширилишини 19-20 май кунлари Андижон вилоятига қилган сафари чоғида билдирган.
Озодлик радиоси президент ташрифидан сўнг Андижон вилоятида тижорат банклари ходимлари уйма-уй юриб¸ тадбиркорлик билан шуғулланиш учун жисмоний шахсларга 17 миллион сўмгача, юридик шахсларга 172 миллион сўмгача кредит таклиф қилаётгани ҳақида 23 май куни ёзган эди.