10 июнь куни Москвада "Репрессия ва қонунсизликдан озод Россия" чақириғи остида митинг бўлди.
Шаҳарнинг Сахаров проспектида ўтган митингда минглаб одам қатнашди.
Митингчилар шу кунда Россия қамоқхонасида сақланаётган ва 14 майдан буён очлик акциясини давом эттираётган украиналик режиссёр Олег Сенцов ва бошқа сиёсий маҳбусларни озод этишни ҳукуматдан талаб қилди.
Полиция берган маълумотга кўра, 1 минг 700, ташкилотчиларга кўра эса 5 мингга яқин одам намойишга чиққан.
Бу намойишлар мамлакатда икки кун сўнгра "Россия куни", 4 кун сўнгра эса футбол бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик бораётган бир кезда, полициянинг кучайтирилган назорати остида ўтди.