Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Фарғона вилоятига иш сафари билан келди.
Расмий маълумотда айтилишича. ташрифдан мақсад жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилишдан иборат.
“Шавкат Мирзиёев ўтган ойлар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бўлиб улгурди - Фарғона охирги бекат”, деб ёзди бу ҳақда Kun.uz нашри.