Россиянинг Волга дарёсида катамаран ва баржанинг тўқнашиб кетгани оқибатида камида 10 одам ҳалок бўлди.
ТАССнинг билдиришича, воқеа Волгоград шаҳрида 11 июнь куни юз берган. 16 кишини олиб кетаётган катамаран баржага урилгани оқибатида одамлар сувга чўккан.
Қутқарувчилар 5 одамни қутқариб қолган. Дастлаб 9 одамнинг, кейинроқ эса яна бир шахснинг жасади топилган. Сувга чўкиб ўлганларнинг 6 нафари аёл экани айтилмоқда.
Расмийларнинг билдиришича, тўқнашувга катамаран бошқарувчиси навигация талабларига амал қилмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Хабарда айтилишича, катамаран бошқарувчиси тегишли рухсат қоғозларига ва катамаранни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган.