Россиянинг Волгоград шаҳрида икки кун аввал Волга дарёсига чўкиб кетганлар сони 11 киши экани билдирилди. Аввалроқ дарё тубидан 9 жасад олиб чиқилгани, уларнинг 6 нафари аёл экани хабар қилинган эди.
Воқеа Волгоград шаҳрида 11 июнь куни юз берган. 16 кишини олиб кетаётган катамаран баржага урилгани оқибатида одамлар сувга чўккан. Қутқарувчилар 5 одамни қутқариб қолган.
Расмийларнинг билдиришича, тўқнашувга катамаран бошқарувчиси навигация талабларига амал қилмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Мазкур воқеадан сўнг Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Волга дарёсида назоратни кучайтирди.
-Волга дарёсида кичик кемалар бўйича давлат агентлиги ва Волгоград вилоят қутқарув хизмати кема бошқарувчиларнинг тартиб-қоидага қатъий амал қилиши юзасидан назоратни кучайтирди, - деди Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Волгоград вилоят бошқармаси бошлиғи Олег Гребенюк.