Пешку туман ҳокимиятида “Қизил ярим ой жамияти” раиси пичоқлаб ўлдирилди

Иллюстратив сурат.

Бухоро вилоятининг Пешку туман ҳокимияти ҳовлисида 13 июнь куни фуқаро Ф.У., “Қизил ярим ой жамияти” туман бўлими бошлиғи Г.А. исмли аёлни пичоқлади.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, бунга ўзаро жанжал сабаб бўлган. Аёл воқеа жойида ҳалок бўлган. Ф.У., эса қўлга олинган.

Ички Ишлар вазирлиги 13 июнь куни Тошкентда ҳам ўзаро жанжал оқибатида яна бир киши ўлганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи Л.М., исмли аёл маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.С., нинг бошига темир қувури билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Р.С., воқеа жойида ҳалок бўлган. Л.М., ушланган.