Ўзбекистонда ҳайит намози адо этилди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
15 июнь соат 05:10 да Тошкентдаги "Минор" жомеъ масжидида Рамазон ҳайити намози адо этилди. Намозга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур имомлик қилди. Ушбу масжидга имомлик қилган, қолаверса, Тошкент шаҳри уламолари етакчиси саналган Анвар қори Турсунов 13 июнь куни вафот этган эди. Ҳайит намози якунида марҳум имом-хатиб руҳига тиловат ва дуолар бағишланди.