Россия ҳукумати мамлакатда кутилаётган пенсия ислоҳотларини қайта кўриб чиқиши ва енгиллиштириши мумкин. Бу ҳақда Россияда чиқадиган "Ведомости" нашри Кремлдаги манбасига асосланиб хабар берди.
Нашрга кўра, пенсия ёшини ошириш кўздда тутилган ислоҳотлар аҳоли норозилигига сабаб бўлиши Кремлни ҳавотирга солмоқда.
Россия ҳукумати эркаклар учун нафақага чиқиш ёшини мамлакатдаги ўртача умр ёшидан икки йил зиёдига ошириши ва қўшимча қиймат солиғини 20 фоиз этиб белгилаш таклифи шу кунларда ижтимоий тармоқларда танқид қилинмоқда.
Ушбу таклифлар Россияда футбол бўйича Жаҳон Чемпионати мусобақаларининг тантанали очилиш маросими ва унинг ортидан Россия терма жамоаси Саудия Арабистони устидан 5 : 0 ҳисоби билан ғалаба қозонган вақтда эълон қилиниши эса тармоқ фойдаланувчиларини ғазаблантирди.
Бош вазир Дмитрий Медведев пенсия ёшини эркаклар учун 60 дан 65 га, аёллар ёшини 55 дан 63 гача кўтаришни таклиф қилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси Россия ҳукуматининг 14 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида муҳокама этилди.
Жаҳон Банки маълумотига кўра, Россияда эркакларнинг ярмидан кўпи 65 ёшдан ортиқ умр кўради.