"Росатом" ядровий физика институтидаги реакторга иссиқлик чиқарувчи ускуналарни етказиб берди

“Росатом”га қаршали "ТВЭЛ" ёнилғи ширкати Ўзбекистондаги ВВР-СМ тадқиқот реакторига ИРТ-4М русумидаги иссиқлик чиқарувчи 56 дона олти қувурли ускунани етказиб берди. Ускуна Новосибирскдаги кимёвий концентратлар заводида ишлаб чиқарилган.

Регнум агентлигининг билдиришича, тадқиқот реактори Ўзбекистон Фанлар академиясинин ядровий физика институти базасида жойлашган.

Хабарда айтилишча, ядровий физика институтига ядровий ёнилғи етказиб бериш тўғрисидаги шартнома “Росатом” ва Ўзбекистон ўртасида 2017 йилда имзоланган.

30 май куни “Росатом” раҳбари Сергей ЛихачевТошкентга келган ва Шавкат мирзиёев томонидан қабул қилинган эди. Учрашувда Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш режаси муҳокама қилинган.

"Росатом” ширкати бош директори Алексей Лихачёв президент билан учрашувдан сўнг Тошкент Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган АЭСни Навоий вилоятига қуришни таклиф этаётганини билдирган.