Қирғизистонда яна бир собиқ бош вазир Жантўрў Сатибалдиев коррупцияга аралашганликда айбланиб ҳибс қилинди. Миллий хавфсизлиқ қўмитасининг билдиришича, собиқ бош вазир Бишкек иссиқлик марказини модернизация қилиш жараёнидаги коррупция билан боғлиқ жиноят иши доирасида 18 июнда қўлга олинган.
Сатибалдиев 2012-2014 йилларда бош вазир лавозимида ишлаган эди.
5 июнь куни коррупцияга аралшганликда айбланиб собиқ бош вазир Сапар Исақов, Бишкекнинг собиқ мэри Қубаничбек Кулматов, депутат Ўсмўнбек Артиқбаев қўлга олинган эди.
Уларнингг барчаси Бишкек иссиқлик марказига ажратилган 386 миллион доллардан бемақсад фойдаланганликда айбланмоқда.
Сапрар Исақов ва Кубаничбек Қулматов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг энг яқин одамларидан бири сифатида кўрилади. Ўсмўнбек Артиқбаев Атамбаев асос солган Социал-демократлар партиясидан парламентга депутат бўлган.
Бишкек Иссиқлик электр станцияси Сапар Исақов бош вазир бўлиб турган 2017 йилда 385 миллион долларга модернизация қилинган эди.
Бироқ қиш мавсумининг энг аёзли кунларида янги таъмирдан чиқарилган иссиқлик электр станциясида фавқулодда ҳолатда авария юз бериб, Қирғизистон пойтахти аҳолиси ўн кундан кўпроқ совуқда қолган.
Шундан сўнг парламент ва ҳуқуқ-тартибот тузилмалари текширув ўтказиб, станция таъмирига ажратилган 385 миллион доллар маблағ нималарга сарфланганини аниқлай олмагани ортидан жиноят иши очилган эди.