Ўзбекистонлик арбитр Равшан Эрматов жаҳон чемпионатида Аргентина ва Хорватия ўртасида 21 июнь куни ўтадиган ўйинга бош ҳакамлик қилади. Ўйин Нижний Новгородда Тошкент вақти билан соат 23да бошланади.
Хакамга Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдамчилик қилади.
Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинга бош ҳакамлик қилган арбитр ҳисобланади. Унинг ҳисобида 9та ўтказилган ўйин бор.
"Газета уз" нашрининг ёзишича, Равшан Эрматов шу билан учинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бундан 8 йил аввалги чемпионатда 32 ёшдаги Эрматов энг ёш ҳакам бўлган эди.
Бундан ташқари Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили Олим Орифов Дания ва Австрия ўртасида ўтадиган ўйинга комиссарлик қилади.
Олим Орифов Марказий Осиё тарихида ФИФА комиссари бўлган биринчи одамдир.
ФИФАнинг ўзбекистонлик инструктори Фарход Абдуллаев 19 июнда Польша ва Сенегал, 20 июнда ўтадиган Португалия ва Морокко ўртасидаги ўйинларга судялик қилувчи бригадаларнинг инспекторидир.