Бош вазир Абдулла Арипов вилоят, шаҳар, туман ҳокимларига мактаб директорлари ва ўқитувчиларини турли даражадаги йиғилишларга чақиришни тақиқлади.
Маҳаллий матбуотнинг билдириишча, бош вазир 21 июнда ўтказган видеоселектор йиғилишида мактабларни ҳокимлар назоратидан чиқарган ва эндиликда фақат Халқ таълими вазирлигига бўйсунишини айтган.
Шунингдек, йиғилишда Абдулла Арипов 2013 йилдан бери халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Улуғбек Иноятов ҳамда унинг ўринбосарлари ишдан олинганини билдириб, янги вазир Шерзод Шерматов ва унинг ўринбосарлари Сарвар Бабохўжаев, Отабек Назиров ва Алишер Умаровларни таништирган.
Бош вазир янги раҳбарлар олдига ўқитувчилар обрўсини, малакасини ва иш ҳаққини ошириш, ўқув дастурларини яхшилаш, ўқитувчиларни ортиқча қоғозбоўлик ишларидан бўшатиш каби вазифаларни қўйган.