Василий Уткин: Эрматов аъло даражадаги ҳакам, ўзбек халқи, футболи, паловига хусуматим йўқ!

Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Аргентина-Хорватия ўйинига бош ҳакамлик қилган ўзбекистонлик Равшан Эрматовни Твиттерида ҳақорат қилган россиялик шарҳловчи Василий Уткин ўзбек ҳакамига ҳам ўзбек халқига ҳам шаҳсий хусумати йўқлигини айтди.

"Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам. Ҳакам ҳақида ҳеч қачон ёмон сўз айтмаган ишқибоз йўқ. Ва ёмон сўз билан тилга олинмаган ҳакам ҳам йўқ. Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам, лекин у ҳакам. Ва у билан ҳам бошқа ҳакамлар билан рўй берган воқеалар юз беради. Менинг ўзбек халқи, футболи, палови ва умуман, Ўзбекистонга нисбатан ҳеч қандай хусуматим йўқ. Равшан Эрматовни, унинг оиласи, яқинлари, дўстлари ва ватандошларини барча фойдали ва эзгу ишларида Худонинг ўзи қўлласин, мингга кирсин ва ҳамиша соғ бўлсин!", деб ёзади Уткин Твиттердаги саҳифасида.

Василий Уткин Аргентина-Хорватия баҳсини бошқарган ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни Твиттерида ҳақорат қилган ва бу кўплаб футбол ишқибозларининг ғазабини келтирганди.

FIFA Равшан Эрматова у бошчилик ҳакамлар гуруҳи ишини яхши баҳолаган ва Эрматов чемпионатнинг финал бахсларига ҳакамлик қилиши мумкин реферилардан бири сифатида кўрилмоқда.