Июнь ойи охирларида Uzcard терминалларида халқаро MIR, Visa, Master Card карталаридан пул ечиб олиш тизимини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Айни пайтда эса фақат Union Pay карталари қабул қилиниши ташкил этилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таянган ҳолда ЎзА хабар берди.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда республика ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, банк инфратузилмалари, жумладан, сайёҳлар борадиган объектларга хорижий валютадаги пластик карточкаларни қабул қилувчи 2 минг 358 терминал ва 151 банкомат ўрнатилди.
Бундан ташқари, тижорат банклари хамда протсессинг марказлари томонидан қўшимча равишда миллий ва хорижий валютадаги карталарни қабул қилувчи жами 21 минг 880 дона терминал ва 121 дона банкоматлар олиб келинди.
“Айни пайтда республика бўйича жорий йилнинг 11 июнь ҳолатига кўра, 421 объектда жами 37 валюта айирбошлаш шаҳобчаси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 66 объектга 81 дона банкомат ва 419 объектга 436 та терминал ўрнатилган”, дейилади хабарда.