Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида "ВАЗ-2101” русумидаги автомашинанинг “Эски Анҳор” каналига қулагани оқибатида уч киши сувга чўкиб ҳалок бўлди.
Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, воқеа 24 июнь куни Мирзатуп қишлоғи ҳудудида юз берган.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшаган Ф.Н., автомашина бошқарувни эплай олмай қолган ва оқибатда машина каналга қулаган.
Натижада ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи ва бир йўловчи аёл ҳалок бўлди. Эр-хотин бўлган яна икки йўловчи автомашина эшикларини очиб сувдан чиқиб олишга муваффақ бўлган.