Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини 25 июнь куни Брюсселда Европа Кенгашининг ташқи ишлар бўйича йиғилиши натижалари юзасидан ўтказган матбуот анжуманида Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни узайтиришни тавсия қилишини айтди:
-Биз доимо санкцияларни Минск шартномаси шартларининг бажарилиши билан боғлаганмиз, бироқ бу масалада ўзгаришлар сезилмаяпти. Агар вазият бунинг тескариси бўлганида мен жуда хурсанд бўлар эдим, лекин олға силжишлар йўқ ва биз ўз тавсияларимизни беришимиз шарт, - деди Могерини.
Россияга нисбатан санкцияларни узайтириш масаласида Европа Итифоқи саммити июнь ойининг охирида Брюсселда ўтиши режалаштирилмоқда. Могерини мана шу саммитда санкцияларни узайтиришни тавсия қилишни назарда тутмоқда.
Ўтган йилнинг декабрида Европа Иттифоқи кенгаши Россияга нисбатан санкциялар муддатни 2018 йилнинг 31 июлигача узайтирган эди.