Абдулазиз Мансур марҳум Анвар қори ўрнига Тошкент имом хатиби этиб тайинланди

Шайх Абдулазиз Мансур.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар қилишича¸ идора раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, айни пайтда «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланган.

Бу тайинлов 26 июнь куни «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилишида эълон қилинган.

Айтилишича¸ шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.

21 майдан буён Мусулмонлар идораси раиси Усмонхон Алимов Тошкент бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажариб келаëтган эди.

Тошкент шаҳрининг аввалги имом-хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь куни вафот этган эди.