Озод Европа/Озодлик радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири Ненад Пежич 28 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари¸ хусусан президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов билан учрашди.
Тошкент учрашувларида Озод Европа/Озодлик радиосининг Ўзбекистон ичкарисидаги фаолиятини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Озодлик маъмурияти Ўзбекистон расмийлари билан музокараларнинг позитив руҳда ўтганини таъкидлади.
Озодлик радиоси 2005 йил декабрига қадар Тошкентда ўз мухбирлик бюросига эга бўлган. Радио дунëнинг 28 тилида хабар ва таҳлиллар тарқатади.