Мухолифатчи Алексей Навальний чақириқлари ортидан Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудида юзлаб одам пенсия ёши кўтарилишига қарши намойишга чиқди.
1 июль куни Яҳудий автоном вилояти пойтахти Биробижан шаҳрида тақрибан 500 одам тўпланди.
Шаҳарнинг Ленинг майдонида бўлиб ўтган намойиш қатнашчилари Россия расмийларидан пенсия ислоҳотлари бўйича қонун лойиҳасидан воз кечиш, ошиб бораётган бензин нархини тўхтатиш учун чора кўриш ҳамда қўшилган қиймат солиғини оширмасликни сўради.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
16 июнь куни Россия ҳукумати пенсия ёшини ошириш кўзда тутилган қонун лойиҳасини тақдим қилди. Унда пенсия ёшини эркаклар учун 60 дан 65 га, аёллар ёшини эса 55 дан 63 гача кўтаришни таклиф қилинган.
Пенсия ёшини ошириш қадамма- қадам амалга оширилади ва 2019 йилда бошланади.
Россияда умр узунлиги нисбатан қисқа бўлиб, ривожланган давлатларга солиштирганда, россияликлар анча эрта нафақага чиқади.