Россияликлар пенсия ëши кўтарилишига қарши намойишга чиқди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Россиянинг бир қанча шаҳарларида минглаб одамлар ҳукуматнинг пенсия ëшини кўтариш режасига қарши намойиш ўтказди. Намойишларда Алексей Навалний тарафдорлари ва Коммунистик партия тарафдорлари ҳам қатнашди. Қонун лойиҳасида пенсия ёшини эркаклар учун 60 дан 65 га, аёллар ёшини эса 55 дан 63 гача кўтариш таклиф қилинган.