Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилнинг июнь ойида истеъмол маҳсулотлари ва хизматлар нархи динамикасига оид маълумотларни очиқлади.
Унга кўра¸ ўтган ой мавсумий мева-сабзавотлар нархининг тушиши таъсирида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи умумиятла 2.7 фозига арзонлаган¸ айни пайтда мева-сабзавотлар қўшилмаган ҳисоб-китобларга кўра¸ 0.8 фоизга ошган.
Июнь ойида асосий истеъмол маҳсулотлари ва хизматлар нархининг пастлаш динамикаси мавсумий характерга эга бўлган ва мавсумий бўлмаган озиқ-овқат нархлари қимматлашда давом этган.
Хусусан¸ мош 14.8 фоизга¸ гуруч 13.7 фоизга¸ гречка 9 фоизга¸ шакар 2.4 фозига¸ қўй гўшти 2.1 фоиз ва мол гўшти 1.7 фозига қимматлаган.
Марказий банк баëнотида¸ айни кунларда Ўзбекистон ички бозорларига олиб келинаëтган мавсумий мева-сабзавот талабдан кўра кўпроқ ва бу маҳсулотларни сақлаш инфратизими яратилган тақдирда¸ улар нархининг мавсум тугаганидан сўнг кўтарилиб кетиши олдини олиш мумкинлиги айтилади.
Хизматлар нархи динамикасига оид маълумотга кўра¸ июнь ойида стаматология хизматлари 13.1 фоиз¸ шаҳар автобусларида юриш 11.6 фоиз ва юкларни автоуловда ташиш нархи 3 фоизга қимматлаган.