Олий Мажлис Сенати раиси етакчилигидаги делегацияси Туркия президенти Эрдўғоннинг инаугурация маросимида иштирок этади.
Ташқи ишлар вазирлиги берган хабар: "9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Анқара шаҳрида Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Туркия Республикаси президенти лавозимига киришиш маросимида иштирок этади", дейилади.
Туркияда муддатидан олдин парламент ва президент сайловлари шу йилнинг 24 июнида бўлиб ўтди.Туркия Олий сайлов кенгаши Ражаб Тоййиб Эрдўғонни президент сайлови ғолиби, дея эълон қилди.
Янги муддатга сайланган Эрдўғон кўпроқ президентлик ваколатларига эга бўлади.
Эрдўғон Туркия сиёсатида 15 йилдан ортиқ - дастлаб бош вазир, 2014 йилдан бери эса президент сифатида етакчилик қилиб келмоқда.