Эронда Instagram тармоғига рақс тушаётган видеосини жойлаган ўсмир қиз ушланди.
18-19 ёшларда экани тахмин қилинган Мадина Хўжабрийнинг бу тармоқда 40 мингдан ортиқ фолловери бор.
Расмий телевидение берган хабарга кўра, Мадина Хўжабрий аҳлоқ нормаларини бузганини тан олиши, айни пайтда, бу видеони қўйиш билан бошқаларни бу ишга тарғиб қилмаганини айтган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар қиз бу иқрорликни босим остида берганини тахмин қилмоқда.
Мадина Хўжабрий ижтимоий тармоқда ўзининг ғарб мусиқасига рақс тушаётгани ва мамлакатда талаб қилинган исломий кийимда бўлмагани акс этган ўнлаб фото, видеоларни жойлаган.
Ушбу иқрорлик кўрсатмаси ёзиб олингач, қизнинг гаров эвазига озод этилгани ҳақида ҳам хабарлар бор. Аммо, полиция бу борада расмий маълумот бермаган.
Айни пайтда, Эрон полицияси миллионлаб аҳоли фойдаланаётган Instagram тармоғидаги бу каби саҳифаларни ёпишидан огоҳлантирмоқда.