Европа Иттифоқи Украинанинг ҳудудий яҳлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Брюсселда ўтган Европа Иттифоқи ва Украина раҳбарларининг йиллик саммитида таъкидланди.
9 июль куни ўтган саммитда Киев ҳукуматининг ислоҳотлар дастури¸ Россиянинг 2014 йилда Қрим ярим оролини аннексия қилгани ва шарқий Украинадаги қуролли сепаратчиларни қўллаб-қувватлаëтгани каби масалалар муҳокама қилинди.
Саммитда таъкидланишича, 2017 йилда Европа Иттифоқи ва Украина ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 24 фоизга кўпайган. Украина иқтисодиёти 2018 йилда 3,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Виза режими либерализация қилингани ортидан олти ой ичида ярим миллион украиналик бу имтиёздан фойдаланди.
Украина лидерлари Россия Минск шартномасига қатъий амал қилиши лозимлигини таъкидладилар.
2013 йили москвапараст президент Янукович ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг Украина шарқида россияпараст сепаратчилар билан бошланган уруш оқибатида ҳозиргача 10250 нафар одам ҳалок бўлди, 24 мингдан кўпроқ одам яраланди.