Хорватия терма жамоасининг мураббийлар штаби аъзоси Огнен Вукоевич Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ишитрок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Хорватия Футбол федерацияси 9 июлда мана шундай қарор қабул қилди.
Федерация, шунингдек, мураббийнинг ҳатти-ҳаракатлари учун Россия томонидан узр сўради.
7 июль куни Хорватия терма жамоаси ярим финалга чиқиш ўйинида Россия терма жамоасини мағлуб қилган эди.
Ўйиндан сўнг Хорватия жамоаси ўйинчиси Домаго Вида ва мураббий Огнен Вукоевич ижтимоий тармоқларда футболчи гол урилганидан сўнг “Украинага шарафлар” деб қичқираётгани тўғрисидаги видеони жойлаганлар.
Мазкур видеода Вукоевич “Бу ғалаба Украинага бағишланади... Олға, Хорватия”, деган гапларни гапирган.
Аввалроқ ФИФА бу воқеа ортидан Домаго Видега огоҳлантириш берган эди. Жаҳони чемпионатида футболчиларга ва жамоаларга сиёсий баёнотлар билан чиқиш, сиёсий белги ва ҳаракатларни қилиш ман этилади.