Адлия вазирлиги Telegram’даги Ҳуқуқий ахборот каналида алимент соҳасидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар 11 июлдан кучга кирганини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, ўзгартиришларга мувофиқ бундан буён алимент тўламаган фуқаро 15 сутка маъмурий қамоққа олинади.
Шунингдек, алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа, жиноий жавобгарликка тортилади ва 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ҳар бир бола учун алимент энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда, яъни 138 минг 225 сўм қилиб белгиланади.