Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода 16 июль куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Бош вазири Абудлла Ариповнинг тожик ҳамкасби билан Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувида иккитомонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, икки давлат раҳбарларининг олий даражада бўлиб ўтадиган учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Душанбега борган эди.