Қозоғистонда 52 нафар ўзбекистонликнинг автобусда ёниб кетишида айбланиб қўлга олинган шахсларга нисбатан суд жараёни 20 июль куни бошланади. Ақтўбў шаҳар суди бу ҳақда 14 июлда маълум қилди.
Расмий хабарда таъкидланишича, бу воқеада айбланиб 5 киши қўлга олинган. Улардан уч нафари автобус ҳайдовчилари, 2 нафари "Азия транзис сервис" ширкатининг таъсисчиси ва механигидир.
9 июль куни Қозоғистон Бош прокуратураси мазкур шахсларга нисбатан тергов жараёни якунлани, иш судга ўтказилгани тўғрисида билдирган эди.
Шу йилнинг 18 январь куни Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси тириклайин ёниб кетган эди.
Ёнаётган автобусдан фақат уч киши –автобус ҳайдовчилари қочиб чиқишга улгурган.