Ўзбекистонда тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилот тузилади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтган матбуот анжуманида "Ўзстандарт" агентлиги бош директори ўринбосари Жасур Шукуров маълум қилди.
ЎзАнинг ёзишича, расмий: “Ўзбекистонда ҳалол стандарти бўйича ҳали тўлиқ тизим ишлаб чиқилмаган, ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилотлар мавжуд эмас. Шу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилотга эга бўламиз”, -деб айтган.
Шукуровга кўра, агентлик бу борада Ҳалол стандарти соҳасида ислом давлатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) билан тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.