Новқат яна эл оғзига тушди. Никоҳсиз туғиб қўйган қизни онаси ва акаси ўлдиргани айтилмоқда

Ўш вилоятининг Новқат туманида 22 ёшли қиз турмушга чиқмасдан туриб фарзандли бўлган. Бунинг ортидан уни онаси ва акаси ўлдирган. 2 июлда содир бўлган бу воқеа юзасидан матбуотга Ўш вилоят милицияси расмийси Жениш Аширбаев маълум қилди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Никоҳсиз туғиб қўйган қизни онаси ва акаси ўлдиргани айтилмоқда

-Ўлдирилган қиз май ойида никоҳдан ўтмай туриб туғиб қўйган. У боласини боқиб олиш учун бошқа одамга берган. Тергов давомида қиз боласини қонуний асосларда бошқа одамга асраш учун ўтказиб бергани аниқланди. Қиз туққанидан сўнг уни онаси ва акаси “Бизни шарманда қилдинг”, деб уйдан ташқарига чиқармай сақлаган. Қиз бунга қаршилик қила бошалаганидан сўнг, она ва ака тил бириктириб, уни оёғидан боғлашган ва тунги соат 12да Бел қишлоғитдаги дарёга ташлашган. Қизнинг жасади сувда 12 кун қолиб кетган, - деди Жениш Аширбаев.

Милиция расмийсига кўра, қотилликни содир этганликда гумонланган она ва бола ҳибсга олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Вилоят милицияси расмийсига кўра, шу кунгача Ўшда “миллий одаб-аҳлоққа тўғри келмайдиган ҳаракатларни содир этгани учун” қариндошлари томонидан жазоланган ёки ўлдирилган қизлар бўлмаган. Бу жиноят биринчи воқеа бўлди.

Ўлдирилган қизнинг яқинлари билан суҳбатлашишнинг имконияти бўлмади. Ижтимоий тармоқларда мазкур воқега муносабат билдирганларнинг асосий қисми никоҳсиз бола туққани учун қизнинг ўлдирилишини “ёввойилик” ва “феодализм қолдиғи”, деб баҳоламоқда. Шундай фикрловчилардан бири “Интербилим” ташкилотининг Ўшдаги вакили Гулгааки Мамасалиевадир.

- Новқатда юракни ларзага соладиган воқеа бўлди. Бу воқеа бугунги кунда ҳам оила аъзоси тақдирини айрим вақтларда ота-она ва қариндошлари ҳал қилаётганини исботлади. Бу воқеада оилада ўрнатилган тартиб-қоида қонунлардан устивор бўлаётганининг ёрқин далилидир. Оилада феодализм асоратлари сақланиб қолмоқда ва “бу менинг хотиним, бу менинг болам, уларни қандай жазолашни ўзим биламан, хоҳласам ўлдираман” қабилидаги феодал тафаккур мавжуд, - деди Гулгааки Мамасалиева.

Жорий йилнинг март ойида ҳам Новқат тумани даҳшатли бир воқеа ортидан қирғизистонликларнинг оғизига тушган эди.

30 март куни Новқат туманидаги Бўстон қишлоғида яшовчи бир гуруҳ ёшлар кундузи бир йигитни, ўша куни кечқурун бошқа бир йигитни калтаклаган.

Кечқурун калтакланган йигит олган жароҳатлари оғирлигидан касалхонага ётқизилган ва орадан бир неча кун ўтиб, жони узилган. Калтаклаганлар ҳам, калтакланганлар ҳам этник ўзбеклардир.

Кейинчалик “Аврат қоровуллари” деб аталган мазкур ёшлар қўлга олинган. Улар 30 март куни йигитларни Бўстон қишлоғида яшовчи қиз билан учрашувга келгани учун калтаклаганлари аниқланган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Новқатдаги қотиллик ортидан тартиб посбонлари интизомий жазо олди