19 июль куни Россия Давлат Думаси ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган пенсия ëшини кўтариш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаëқ маъқуллади.
Дума мажлисида “Единая Россия” намояндаси ҳукмрон партия ҳукуматнинг пенсия тизими ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Пенсия ëшини кўтариш ҳақидаги қонун лойиҳасига КПРФ, Справедливая Россия ва ЛДПР қарши чиқди ва лойиҳани ëқлаб фақат ҳукмрон партия депутатлари овоз берди. Лойиҳани ëқлаб 327 депутат¸ унга қарши бўлиб эса¸ 102 депутат овоз берди. Дума раиси бу лойиҳа муҳокамаси ва унга тузатиш ҳамда қўшимчалар киритиш учун ажратилган муҳлатнинг 24 сентябрга қадар узайтирилганини билдирди.
Қонун лойиҳаси пенсия ёшини эркаклар учун 60 дан 65 га, аёллар ёшини эса 55 дан 63 гача кўтаришни кўзда тутади.
Россиянинг бир қанча шаҳарларида минглаб одамлар ҳукуматнинг бу режасига қарши намойиш ўтказди. 19 июль кунги овоз бериш олдидан ҳам Дума биноси олдида уни маъқулламаслик талаби билан норозилик тадбирлари ўтказилди.