Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 18 июль куни “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор чиқарди.
Қарорга мувофиқ¸ 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитларини бериш тартиби ўзгартирилди.
Президент қарорида қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон
уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларга дастлабки бадал ер участкасининг майдонига қараб 10 фоиздан 25 фозигача¸ шаҳарларда яшовчи ëш ва муҳтож оилаларга эса¸ 15 фоиз қилиб белгиланди.
Қарорга кўра¸ Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси арзон уй қуриш учун 20 йил муддатга миллий валютада мақсадли кредит линиялари очади ва унга давлат бюджетидан ташқари Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси каби халқаро молия институтларидан олинадиган қарзларни жалб қилади.