Мактабгача таълим вазирлигида ишловчиларга ҳам Тошкент пропискаси очилди

Президентнинг қизи Шаҳноза Мирзиëева (ўнгдан иккинчи) Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддиларидан биридир.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот каналига кўра¸ ҳукумат Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинишига рухсат берган.

"Ҳукуматнинг 2018 йил 18 июлдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди"¸ дейилади Адлия вазирлигининг Telegram каналида 19 июль куни тарқатилган хабарда.

Айтилишича¸ Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий қилишга рухсат берилган тизимлар рўйхатида шу пайтгача 66 та ташкилот бўлган.