БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистонда сайлов ўтишига йўл қўймаслик мақсадида Толибон ва “Ислом давлати” гуруҳлари зўравонликларни кучайтирганини қоралади.
Мазкур қарор 22 июль куни Кобулда худкуш ўзини портлатиши оқибатида 23 киши ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабар пайдо бўлганидан бир оз ўтиб қабул қилди.
Мазкур ҳужум Кобул аэропортида уюштирилган бўлиб, унда вице-президент Абдурашид Дўстумнинг тарафдорлари ҳалок бўлган эди.
Дўстум 22 июлда, бир йилдан кўпроқ Туркияда қочқинликда юрганидан сўнг, Кобулга қайтганди. Трафдорлари Дўстумни кутиб олиш учун аэропортга чиққан эди.
Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондони генерал Жон Николсон эса 23 июлда Кобулда ўтказган матбуот анжуманида “Ислом давлати”нинг Афғонистондаги фаолиятидан ташвиш билдирди:
-Биз Ислмо давлати гуруҳи фаолиятидан ташвишдамиз ва уни йўқ қилиш учун курашаяпмиз. Толибон ҳам бу гуруҳга қарши урушаётганини биламиз ва биз бунга чақирамиз. "Ислом давлати" йўқ қилиниши лозим, бу ташкилотга Афғонистонда жой йўқ, - деди Никольсон.