Қўшма Штатлар Қрим Россия ҳудуди эканини ҳеч қачон тан олмаслик бўйича расмий сиёсатини эълон қилди.
“Қрим декларацияси” деб номланган мазкур ҳужжат Давлат департаменти расмий сайтида 25 июль куни Сенатнинг Халқаро алоқалар қўмитасида ўтадиган тингловга бир соат қолганида пайдо бўлди.
Мазкур тингловда сенаторлар Давлат котиби Майк Помпеога Хельсинкида Трамп ва Путин учрашуви юзасидан жиддий ва ноқулай саволлар бериши кутилаётган эди.
Сенаторларни Хельсинки учрашувдан сўнг “Вашингтон Россияга нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?” деган савол қизиқтирмоқда.
“Қрим декларациясида” таъкидланишича, Қўшма Штатлар Россиянинг Қримни аннекция қилиш ҳаракатини тан олмайди ва Украинанинг ҳудудий яҳлитлиги тикланмагунига қадар бу сиёсатни давом эттириш мажбуриятини олади.
“Қўшма Штатлар Россияни Қрим оккупациясини тўхтатишга чақиради”, - дейилади ҳужжатда.
Майк Помпео: “АҚШ Кремлнинг Украинага қарашли Қримга даҳл қилишга ҳаққи борлиги тўғрисидаги иддаоларини тан олишдан бош тортади”, -деб билдирди.