Москвада пенсия ёши кўтарилишига қарши намойишни уюштирганлари учун 29 июлда қўлга олинган Либертариан партия раиси Сергей Бойко, Алексей Навальнийнинг Москва шатаби мувофиқлаштирувчиси Олег Степанов ва митинг олиб борувчиси Михаил Чичиков ҳибсдан озод этилди.
Уларга нисбатан полицияда маъмурий қонунбузарлик юзасидан баённома тузилган. Мазкур баённома юзасидан суд 2 августда бўлиб ўтади.
-Курашинг. Сукутга қарши курашинг, чунки ҳукумат бу йиғилиш тўғрисида жуда оз одам келди, ҳеч қандай мухолифат йўқ деб айтиши мумкин. Бироқ биз бормиз ва борлигимизни кўрсатишимиз муҳимдир,-деди митингда Сергей Бойко.
28-29 июль куни Россияда минглаб одам пенсия ёши кўтарилишига қарши намойишга чиқди. Намойишлар июнь ойида Россия ҳукумати пенсия ёшини ошириш кўзда тутилган қонунни қабул қилганидан бери ўтказилган энг йирик намойиш бўлди.
Янги қонун лойиҳасида пенсия ёшини эркаклар учун 60 дан 65 га, аёллар ёшини эса 55 дан 63 гача кўтаришни таклиф қилинган.